"Бавария" ва "Барса" - Кристенсен учун курашда фаворит. Ҳимоячи "Челси"га ҳурмати сабаб АПЛдан таклифларни кўриб чиқмаяпти

Alisher
17 янв 2022, 15:37
"Челси" ҳимоячиси Андреас Кристенсен фаолиятини Испания ёки Германияда давом эттириши мумкин.

25 ёшли данияликнинг лондонликлар билан шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. "Бавария" ва "Барселона" - ўйинчи билан эркин агент мақомида шартнома имзолаш учун курашда етакчи.

АПЛ клублари ҳам Кристенсенга қизиқмоқда, аммо Андреас "Челси"га ҳурмати сабаб Англиядан таклифларни кўриб чиқмайди. У тез орада келажаги борасида қарор қабул қилади.

Кристенсен "Челси"да 2014 йилдан бери ҳаракат қилади. У икки мавсум ижара асосида Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" жамоасида ижара асосида ўйнаган.

Футболчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 13та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano