

"Мен Чемпионлар Лигасидаги ҳар бир рақибни ҳурмат қиламан. Бу дунёдаги энг қийин клуб мусобақаси. "Копенгаген" Чемпионлар Лигасининг ўтган мавсумида "Манчестер Сити", "Дортмунд" ва "Севилья"га қарши бирорта уй учрашувида мағлуб бўлмади", – деди Томас Тухель.
Эслатиб ўтамиз, "Копенгаген" Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида ўз майдонидаги 15 ўйиндан атиги 1 тасида "Реал"га мағлуб бўлган. "Барселона", "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед", "Ювентус" ва бошқа жамоалар уларнинг майдонида ғалаба қозона олишмаган.



