"Бавария" Тухель ўрнига зўр мураббий топиб қўйди
25 янв 2024 17:28
Янгиликлар
"Бавария" Тухель ўрнига зўр мураббий топиб қўйди
"Бавария" мавсум якунига қадар бош мураббийни ўзгартириш ниятида эмас.
Журналист Керри Хау маълумотига кўра, "Бавария" Томас Тухель қўл остида мавсумни якунлашни режа қилган.
Тухелнинг оммавий норозиликларига қарамасдан клуб унинг профессионал сифатларига ишонч билдирмоқда. Ундан ташқари, мураббийнинг клуб спорт директори Кристоф Фройнд билан муносабатлари аъло даражада.
Қайд этилишича, "Бавария"нинг айрим футболчилари мураббийнинг қарашларидан мамнун бўлмаяпти.
Шу сабабли клуб мавсум якунланганидан кейин Хаби Алонсони жамоага бош мураббий қилиб олиб келиш вариантини кўриб чиқяпти. Лекин мавсум якунигача бош мураббийни ўзгартириш ишлари бўлмайди.
18 турдан кейин "Бавария" Бундеслига турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. Мюнхенликлар пешқадам "Байер"дан 4 очкога ортда қолмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар