

"Бавария" клуби спорт директори Хасан Салихамиджич Садио Маненинг трансферини тасдиқлади.
Sky Sport Deutschland нашри журналистининг саволига "Ҳа, у клубимизга ўтяпти", -дея жавоб берган мутахассис.
Аввалроқ, "Ливерпуль" футболчи учун 32 млн евро олиши маълум қилинганди. Бундан ташқари келишувда 9 млн евро бонуслар ҳам мавжуд.


