"Бавария" рекорд даражада даромадга эга бўлди

Sherzod Nurmatov
14 ноя 2023
Мюнхенликларнинг молиявий аҳволи жойида.

"Бавария" ўзининг расмий сайтида 2022-2023 молиявий йил учун ҳисоботни эълон қилди.

Мюнхен клубининг йил давомидаги айланмаси 665,7 миллион евродан рекорд даражадаги 854,2 миллион еврога етган. "Бавария"нинг ўз капитали эса 536,5 миллион еврога кўтарилган. Клубнинг солиқдан олдинги фойдаси 54,5 миллион еврони, соф фойдаси эса 35,7 миллионни ташкил қилди.

"Бавария" молиявий йилни кетма-кет 31-марта фойда билан якунлади. Бу жаҳон футболи учун рекорд кўрсаткичдир.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: fcbayern.com