"Бавария" қишда камида иккита харидни амалга оширмоқчи
Omonjon To`xtamirzayev
6 ноя 2023, 19:00
Мюнхеннниг "Бавария" клуби январь ойидаги трансфер ойнасида иккита трансферни амалга ошириш ниятида.
Жамоа бош мураббийи таркибни янада кучайтириш зарур деб ҳисоблайди. Клуб қишки трансфер ойнасида камида икки футболчини харид қилиш ниятида. Улардан бири "Ман Сити"даги Кэлвин Филлипс ва "Фулхэм" футболчиси Жоау Палинья бўлиши айтилмоқда.