"Бавария" Парти учун курашга қўшилди

Alisher
29 апр 2020
ПСЖ ва "Арсенал"га "Атлетико" футболчиси Томас Парти учун жиддий рақобатчи пайдо бўлди.

"Бавария" Хави Мартинесга ўринбосар изламоқда. Раҳбарият бу ўринга айнан "Атлетико" футболчисини идеал номзод сифатида кўрмоқда.

Партининг трансфери клубнинг молиявий қийинчилиги пайтида жуда муҳим бўлиши мумкин, аммо "матрасчилар" у билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Ганалик футболчи "Атлетико" тарбияланувчиси ҳисобланади. 26 ёшли футболчи Диего Симеоненинг муҳим ўйинчиларидан биридир.

Парти жорий мавсум Ла Лигада 24та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: AS