
Немис гранди 16-28 июль кунлари 2017/2018 мавсумга Хитой ва Сингапурда тайёргарлик кўради. Бу мамлакатларда жамоа Audi Football Summit турнири доирасида тўртта ўртоқлик ўйини ўтказади. 19 июль куни "Бавария" "Арсенал"га қарши ўйнайди, 3 кун ўтиб мюнхенликлар "Милан" билан баҳс ўтказишади. 25 июль куни Карло Анчелотти шогирдлари "Челси", икки кун ўтиб "Интер" билан ўйнашади.