"Бавария" Команни МЮга сотишдан бош тортди

Alisher
15 дек 2020
"Бавария" "Манчестер Юнайтед"га вингер Кингсли Команни сотмади.

Манчестерликлар январда ўйинчи билан шартнома имзолашмоқчи эди. МЮ французни Жейдон Санчонинг ўрнига харид қилмоқчи эди, аммо Мюнхен клуби ўйинчини сотмаслиги билдирди.

Коман жорий мавсум барча мусобақаларда 13та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 8та ассист қайд этди.

24 ёшли ўйинчининг Мюнхен клуби билан тузган шартномаси 2023 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports