

Маълумотларга кўра, Мюнхен клуби Тухелни камида мавсум охиригача истеъфога чиқармоқчи эмас, аммо айни дамда "Бавария" босслари захира вариантларни кўриб чиқишни бошлаб юборишган.
Номзодлардан бири сифатида "Реал" билан кетма-кет уч марта Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган Зинедин Зидан кўриб чиқилмоқда. "Бавария" раҳбарияти "Қироллик клуби" собиқ устозининг тажрибаси ва аурасини жуда қадрлайди, аммо бу борада якуний қарор қабул қилинмаган.



