"Бавария" икки дарвозабони билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи

Sherzod Nurmatov
29 сен 2023, 11:15
Мюнхенликлар футболчиларга ишонишади.

"Бавария" дарвозабонлари Мануэль Нойер ва Свен Ульрайх билан янги шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда "Kicker" хабар бермоқда.

Футболчиларнинг Мюнхен клуби билан амалдаги келишувлари жорий мавсум охиригача амал қилади. Шу билан бирга, Нойер аллақачон 37, Ульрайх эса 35 ёшда.

Нойер оёғи синганлиги сабабли қишдан бери майдонга тушмаяпти. Ҳозирча "рекордмайстер" биринчи рақамли дарвозабони Ульрайх ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Kicker