"Бавария" Горецка билан шартнома узайтирилишига ишончи комил
13 сен 2021 16:53
Янгиликлар
"Бавария" Горецка билан шартнома узайтирилишига ишончи комил
"Бавария" спорт директори Хасан Салихамижич ярим ҳимоячи Леон Горецка билан шартнома узайтирилиши борасидаги вазиятга изоҳ берди.
У немис тез орада Мюнхен клуби билан янги шартнома имзолашига ишончи комил.
"Музокаралар жуда яхши кетмоқда", - дейди Салихамижич.
Эслатиб ўтамиз, Горецка 2018 йилда "Бавария"га "Шальке"дан эркин агент мақомида ўтганди. У жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 4та ўйинда майдонга тушди, хавбекнинг клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар