UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  1 15:41"Вест Хэм" Поттерни 6 ўйиндаги 5 мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатди  0 15:25"Брентфорд" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  4 14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  1 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  9 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  6 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  10 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  16 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  8 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  3 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  20 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  7

"Бавария" футболчисининг Германияга ёзган таъсирли мактуби Янгиликлар

"Бавария" футболчисининг Германияга ёзган таъсирли мактуби

Германия терма жамоасининг ЖЧга борадиган таркибига киритилмаган "Бавария" ҳужумчиси Сандро Вагнер немис машинасига таъсирли хат йўллади.

"Бавария" ҳужумчиси Сандро Вагнер гарчи терма жамоадан четга қолган бўлсада жамоадошларига омад тилади.

"Германия терма жамоасидаги азиз инсонлар, Сизлар учун ниҳоят Жаҳон чемпионатини бошлаб берадиган Мексикага қарши ўйинга саноқли соатлар қолмоқда. Мен эса сизларни қўллаб-қувватлаш учун таътилимни эрта якунламоқдаман. Бутун Германия сизларга мухлислик қилиш учун шай! Мен ҳар қандай ҳолатда ҳам сизлар билан биргаман. Тўғри, мен рақиб жарима майдончаси ичида бўлиш ўрнига уйимдаги боғдаман. Аммо масофа муҳим эмас. Мен Германия терма жамоасининг бир бўлаги бўлганимдан фахрланаман. Сизларга эса яқин 3-4 ҳафтада улкан омад ёр бўлишини тилайман. Жаҳон Кубогини яна бир бор уйга ўзингиз ва биз учун олиб келинглар!

P.S. Мени "Бавария"даги дўстларим диққатига: Мен Жаҳон чемпионатидаги олтин медални эсдалик совға сифатида қабул қилиб олишга тайёрман. Шунда ўзимни жуда бахтли ҳис этардим", - деб ёзади Сандро Вагнер.

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика