“Бавария” футболчиси Ла Лигага қайтиши мумкин
02 апр 2020 09:48
Янгиликлар
“Бавария” хавбеки Хави Мартинес ёзги трансферлар вақтида клуб билан хайрлашади. Мюнхенликлар Мартинесни клубнинг келажак режаларига киритмаган. “Хетафе” клуби эса Хави учун 8 млн евро тўлашга тайёр. Аввалроқ футболчини Испанияга қайтаришга унинг собиқ клуби “Атлетик”нинг ҳам тайёрлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
Жорий мавсум футболчи Бундеслига доирасида 12 та ўйин ўтказди.
Фикрлар