"Бавария" футболчилари маошларининг камайтирилишига рози

24 мар 2020, 23:55
Футболчилар Мюнхен клубининг бошқа ходимларига ёрдам беришга қарор қилишган.

"Sky Sports" нашри хабарига кўра, "Бавария"да тўп тепадиган футболчилар иш ҳақларининг 20 фоизга қисқартирилишига қарор қилишган. Бу коронавирус сабабли карантин вақтида клубнинг бошқа ходимлари ишдан бўшатилишининг олдини олади.

Аввалроқ шунақа хайрли ишга "Барселона", "Вердер" ва "Боруссия" аъзолари ҳам рози бўлишгани ҳақида хабар қилгандик.

Ажойиб! "Боруссия" футболчилари клубнинг 850 ходимини ишда сақлаб қолиш учун ўз маошларини камайтиришди

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sports