

Хабарларга кўра, клуб раҳбарияти ўйинчиларнинг маошини 20%га қисқартириш ниятида бўлган. Бу коронавирус сабабли карантин вақтида клубнинг 850 ходимини ишда сақлаб қолар эди.
Олдинроқ, "Барселона" футболчилари пандемия сабаб иш ҳақларининг пасайтирилишига қарши эмасликлари хабар қилинган эди. Шунингдек "Вердер" ўйинчилари ҳам клуб раҳбариятидан даромадларини пасайтирилишини сўрашган.
Эслатиб ўтамиз, Германия чемпионати 2 апрелга қадар тўхтатилган.
Айни пайтда Германияда 29056 инсон (дунёда 5-ўрин) коронавирусга чалинган бўлиб, 123 нафари вафот этган.



