"Бавария" Фримпонг вариантига қайтди
05 мар 2024 17:30
Янгиликлар
"Бавария" Фримпонг вариантига қайтди
"Байер" ҳимоячиси Жереми Фримпонг яна "Бавария" шорт-листига қайтарилди.
Маълумотларга қараганда, футболчининг ўйинлари Мюнхен клуби раҳбариятида ижобий таассурот қолдирган. Энди леверкузенликлар футболчиси трансферидан 40-45 млн евро ишлаб олиши мумкин.
Агарда "Бавария" бошқарувини учта марказий ҳимоячи билан ўйновчи мураббий қўлга олса, Фримпонг — ёзда сотиб олиниш учун асосий номзодга айланади. Футболчининг ўзи ҳали келажаги бўйича бир қарорга келмаган.
Бу мавсум Жереми "Байер" сафида барча мусобақаларни инобатга олганда 30 та ўйинда иштирок этиб, 10 та гол урди ва 9 та голли узатма етказиб берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар