

Жамоа кеча 4-тур доирасида "Галатасарой"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Мюнхенликлар ЕЧЛ гуруҳ босқичида 38 та ўйиндан бери ютқазмаяпти.
Шунингдек Тухель жамоаси гуруҳ босқичда кетма-кет 17-ғалабасини қўлга киритди. Бу ЕЧЛ рекорди ҳисобланади.
"Бавария" сўнгги маротаба гуруҳ босқичида 2017 йилда ПСЖга ютқазган. Шундан бери жамоа 35 та ғалаба ва 3 та дуранг қайд этди.



