

Журналист Флориан Плеттенбергнинг хабарига кўра, Саша Боэ 2029 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолаган ҳолда Мюнхен клубига ўтади.
Мюнхенликлар 23 ёшли футболчи учун 28-29 миллион евро тўлашади. Унинг шанба куни Германияга учиб келиши кутилмоқда.
Боэ жорий мавсум Туркия чемпионатида 19та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.



