"Бавария" "Челси" ярим ҳимоячисини нишонга олди
27 апр 2023 13:11
Янгиликлар
"Бавария" "Челси" ярим ҳимоячиси Матео Ковачични сафига қўшиб олмоқчи, дея хабар берди "Bild". Мюнхенликлар бош мураббийи Томас Тухель хорватиялик футболчининг трансферини талаб қилмоқда. У Ковачични "Челси"даги биргаликдаги ва муваффақиятли (2021 йилда Чемпионлар Лигасини ютган) ишидан яхши билади.
Шу билан бирга, "кўклар" музокаралар борасида футболчига ҳам, "Бавария"га ҳам тўсқинлик қилмайди. Ковачичнинг "Челси" билан шартномаси 2023/2024 йилги мавсум охиригача амал қилади. Яъни, келаётган ёз лондонликлар учун хорватиялик ўйинчини муносиб миқдорда сотиш учун сўнгги имкониятдир.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар