UZ

Сўнгги янгиликлар

10:23Ламин Ямаль барча даврларнинг энг яхши футболчилардан иборат рамзий терма тузди. Термадан "Реал"нинг собиқ 6 та футболчиси жой олди  0 09:50"Челси" футболчилари ЖЧдаги ғалабадан сўнг қанчадан бонус олишлари маълум  0 09:16МЮ ўтган йилнинг энг яхши дарвозабонига расмий таклиф билан чиқди  0 08:44"Манчестер Сити"да Гвардиоланинг илтимосига кўра 6 нафар футболчини тарк этиши мумкин  9 08:10"Пахтакор" яна бир футболчи билан келишувга эришди  3 07:38Эрон ОАВ. "Тракторсози" Ҳамробековнинг трансферига қанча тўлашини маълум қилди  3 00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  1 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  7 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  2 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  4 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  16 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  3 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0

"Бавария" боссларига Нагельсманнинг кийиниш услубини ёқмаяпти. Улар мураббийдан футболни шоу-бизнесга аралаштирмасликни сўрашмоқда Янгиликлар

"Бавария" боссларига Нагельсманнинг кийиниш услубини ёқмаяпти. Улар мураббийдан футболни шоу-бизнесга аралаштирмасликни сўрашмоқда

Мюнхендаги яна бир муаммо.

"Бавария" ва Юлиан Нагельсманн ўртасида можаро. Абадий чемпион халқаро танаффусга Бундеслигада етакчи "Унион" жамоасидан 5 очко ортда қолган ҳолда 5-ўрин билан йўл олди.


Bild газетасининг хабар беришича, "Бавария" Нагельсманни ўйинларга кийимлар танлашида танқид қилмоқда... Клуб Юлиан бир нарсани тушунишини хоҳлайди: футбол — бу шоу-бизнес эмас. Шунга қарамай, Юлиан фақатгина мюнхенликлар ҳамкорлик қиладиган брендлар кийимларини танлайди — adidas ва Hugo Boss.


Клуб раҳбарияти Нагельсманни гўёки "мураббийлар ўриндиғини ўзига хос шоҳсупага айлантирганликда" айбламоқда — гўё мураббийнинг либослари жамоа ичида жанжалларни келтириб чиқармоқда. "Бавария"га Юлианнинг шундай йўл билан ўзига диққат-эътибор қаратиши ёқмайди.


Юлиан айрим пайтда ёрқин образда намоён бўлса ҳам, ушбу мавсумда ўзини анча тутиб турибди.


Масалан, у "Унион"га қарши ўйинга расмли оддий оқ рангли футболкада борди.



У Италиянинг "Интер" жамоасига қарши ўйинга ўзи билан "элегант" қора костюмини олиб кетди.



"Штутгарт"га қарши ўйинда жамоаси учун шундай оқ курткада қайғурди.



У "Барса"нинг илиқ кутиб олишида замонавий шимларда эди.



Гарчи, оддий қора футболка бўлса ҳам.



Нагельсманн олдинроқ бундай ҳам ёрқинроқ кийинарди.


"Модалар даҳоси". Нагельсманн ҳақида шундай дейишади.


Сўнгги бир неча йилда кийими Нагельсманникидан кўп муҳокама қилинадиган мураббийни топиш қийин. Мураббийнинг "Бавария"га кетиши ҳақидаги хабардан сўнг, таниқли спорт сайти SPOX унинг энг яхши либосиларини танлади. Биринчи ўринни узун сариқ куртка ва қизил-сариқ рангли Nike кроссовкаларидаги расм эгаллади. Bild 2020 йилнинг сентябрида Нагельсманн Америка компанияси билан шартнома имзолаган биринчи коуч бўлишини ёзганди, аммо битим ҳақидаги расмий маълумот эълон қилинмади.



Нагельсманнинг услубига яққол реакция ўйқ, аммо у аниқ қизиқишни уйғотади. 2020 йилда келинлик бўйича дизайнер Уве Херрманндан ёш мураббийнинг суратларини баҳолашни сўрашди ва бешта расм кўрсатишди. У хурсанд ҳолда гапирди:


Шахсан мени Нагельсманни модалар даҳоси деб ҳисоблайман. Ҳеч ким ундан кўра ақл, илиқлик ва одамларга тегишли бўлишни ўзида мужассам эта олмайди. Юлиан ҳеч нарсани тасодифан қилмайди ва у ўзининг шахсий мода брендини очиши керак".


Нагельсманнинг маҳаллий мода чиқишлари алоҳида бир масала. ПСЖ билан ЧЛ ярим финалида ва "Лейпциг"ни бошқараётганда кулранг шим ва пиджакда чиқди, қора кўйлак ва тўп кўк рангли галстук тақди. Образни пайпоқсиз тўқ кўк оёқ кийим тўлдирди.




Юлиан 2021 йилда унга мода ёқишини тан олди. Мураббий ўзининг кийимларига реакцияларни кузатишини айтди — унинг дўсти унга инстаграмдаги постларни юбориб туради.


Энди "Бавария"нинг яқин ўйинлари янги либосларни кутамиз.



Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика