"Бавария" бош мураббийи Хамеснинг келажагига ойдинлик киритди

Mirjalol Normatov
20 июл 2018, 23:28
"Бавария" бош мураббийи Нико Ковач ярим ҳимоячи Хамес Родригесни бошқа жамоага кетказиб юбормоқчи эмас.

"Унинг жамоа билан яна бир йиллик шартномаси бор. Уни сотиб олмасакгина, жамоадан кетиши мумкин. Бироқ айни дамда у бошқа жамоага ўтмайди. Матбуот гапираверади", - деди Ковач.

Ўтган мавсумда "Бавария" Хамесни икки мавсумга ижарага олганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild