UZ

Сўнгги янгиликлар

16:17Иродали Усмонов!  0 16:11Артета: "Биз ҳали ҳам АПЛ чемпионлиги учун курашяпмиз"  0 16:00Setanta Sports+ Спортнинг ҳақиқий мухлислари учун  1 15:10"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди  2 15:00Зафармурод Абдираҳматов: "Мусобақа энди бошланди хотиржамликка берилиш керак эмас"  5 14:42Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди  4 14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  2 13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  3 13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0 12:59Сака "Бавария"га қарши баҳсда: 0 зарба, 0 дриблинг, 0 аниқ кросс  4 12:40Начо: "Реал" чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишини кўрсатди. Одатда биз рақибни чидашга мажбур қиламиз"  14 12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  31 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналдуга катта миқдорда товон тўлайди  6 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  1 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1

"Бавария" ўз уйида "Боруссия Дортмунд"ни мағлуб этиб, Бундеслигада пешқадамликни яна қўлга олди Янгиликлар

"Бавария" ўз уйида "Боруссия Дортмунд"ни мағлуб этиб, Бундеслигада пешқадамликни яна қўлга олди

"Бавария" ҳамда Дортмунднинг "Боруссия" клублари ўртасида ўтказиладиган Бундеслиганинг 26-тур баҳси якунланди.

"Бавария" - "Боруссия Дортмунд" 4:2

Голлар: Грегор Кобель (автогол) 13'. Томас Мюллер (Маттейс де Лигт) 18', Томас Мюллер 24', Кингсли Коман (Лерой Сане) 51', Эмре Жан 73', Дониэлл Мален (Рафаэл Геррейру) 90'

"Бавария": 27. Янн Зоммер, 5. Бенжамен Павар, 2. Дайо Упамекано, 4. Маттейс де Лигт, 19. Альфонсо Дэвис (22. Жуан Канселу 80'), 6. Йозуа Киммих, 8. Леон Горецка (38. Райан Гравенберх 86'), 11. Кингсли Коман (42. Жамал Мусиала 80'), 25. Томас Мюллер (7. Серж Гнабри 69'), 10. Лерой Сане, 13. Эрик Шупо-Мотинг (17. Садио Мане 69').

Захира: 26. Свен Ульрайх, 23. Дэйли Блинд, 40. Нуссаир Мазрауи, 44. Йосип Станишич.

"Боруссия Дортмунд": 1. Грегор Кобель, 17. Мариус Вольф, 25. Никлас Зюле, 4. Нико Шлоттербек (15. Матс Хуммельс 44'), 26. Юлиан Рюэрсон (6. Салих Озчан 46'), 19. Юлиан Брандт (21. Дониэлл Мален 46'), 22. Жуд Беллингем, 23. Эмре Жан, 11. Марко Ройс (8. Махмуд Дауд 61'), 13. Рафаэл Геррейру, 9. Себастьен Алле (18. Юссуфа Мукоко 61').

Захира: 27. Карим Адейми, 33. Александр Мейер, 20. Антони Модест, 43. Жеми Биное-Гиттенс.

Огоҳлантиришлар: Эмре Жан 12', Дайо Упамекано 64'

Бавария

Грегор Кобель - 13', Томас Мюллер - 18', Томас Мюллер - 23', Кингсли Коман - 50'

Бундеслига . 26-тур

01/04/2023, 21:30

2
:
4
Тугади

Боруссия Д

Эмре Джан - 72', Дониэлл Мален - 90'

Стадион: Allianz Arena, 75024 томошабин

Бош ҳакам: Marco Fritz

45'
90'
13'  Грегор Кобель
18'  Томас Мюллер
18'  Маттейс де Лигт
23'  Томас Мюллер
50'  Кингсли Коман
50'  Лерой Сане
64'  Дайо Упамекано
69'  Эрик Шупо-Мотинг (Садио Мане)
69'  Томас Мюллер (Серж Гнабри)
79'  Кингсли Коман (Джамал Мусиала)
79'  Альфонсо Дэвис (Жуан Канселу)
86'  Леон Горецка (Райан Гравенберх)
12'  Эмре Джан
44'  Нико Шлоттербек (Матс Хуммельс)
46'  Юлиан Рюэрсон (Салих Озчан)
46'  Юлиан Брандт (Дониэлл Мален)
61'  Марко Ройс (Махмуд Дауд)
61'  Себастьен Алле (Юссуфа Мукоко)
72'  Эмре Джан
90'  Дониэлл Мален
90'  Рафаэл Геррейру


90+4. Ўйин якунланди!

90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

Мален бир ҳимоячидан ўтиб жарима майдончасига кириб борди ва зарба берди, Зоммер ушбу вазиятга реакция билдира олмади.

90. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Дониэлл Мален ҳисобни қисқартирди!

85. Мусиала олдинга ўтиб кетиб Кобелнинг устидан тўпни ошириб гол урган эди, бироқ ушбу вазиятда ҳужумчи оффсайдда қолгани маълум бўлди.

83. Мусиала жарима майдончаси ичида жуда қулай вазиятга чиқди, бироқ тўпни дарвозага кирита олмади.

79. Сане ўзига узатиб берилган тўпни ёнидаги Манега узатди, шу пайтда Эмре Жан тўпга биринчи етиб келиб майдон ташқарисига чиқариб юборди.

Хўш, дортмундликлар камбэк қила олишадими? Буёғига қандай ўйин кўрамиз?

73. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Эмре Жан пенальтидан унумли фойдаланди ва ҳисоби бироз қисқартирди!

72. Пенальти! "Бавария" дарвозаси томон!

63. Шупо-Мотингда яна бир вазият! Мюллернинг узатмасини Эрик дарвозага йўллади, Кобель тўпни қайтариб юборди.

58. Шупо-Мотинг ҳаволатиб узатилган тўпни ўзига тўғрилаб олиб, ажойиб тарзда дарвозага йўллади ва гол урди. Бироқ, ушбу вазиятда ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда бўлгани маълум бўлди.

55. Мюнхенликлар бир дақиқа ҳам тин олишмаяпти. Жамоа кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда.

Сане ўнг қанотдан юриш қилди ва бир неча футболчини алдаб тўпни жарима майдончаси томон узатди, бу вазиятда Коман дарвозага зарба берди ва гол урди!

50. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООО! Коман ҳисобни янада йириклаштирди!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45+2. Биринчи бўлим якунланди!

45+2. Коман дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, дарвозабонни ҳам алдаб ўтди, бироқ зарба бераётганда қоқилиб йиқилди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

41. Коман бир нечта футболчини алдаб ўтиб дарвоза томон кучли зарба берди, Кобел тўпни ишончли тарзда ушлаб олди.

35. Ўйин темпи бироз тушди. 

29. Павардан кучли зарба, бироқ ноаниқ.

Дарвоза томон берилган зарбани Кобел қайтарди, Мюллер эса қайтган тўпга зарба бериб гол урди!

24. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Мюллердан дубл ва ҳисоб борган сари шармандали кўринишга келмоқда!

20. Команнинг дарвоза томон йўллаган кучли зарбаси ноаниқ бўлди.

18. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! .Мюллер бурчакдан узатилган тўпни дарвозага йўллаб гол урди ва ҳисобни иккита оширди!

17. Мюнхенликларнинг гол уриб олганларидан сўнг "иштаҳалари янада карнайлашди". Горецканинг дарвоза томон йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди. 

Дайо Упамекано ажойиб пас билан Санени олдинга бошлади, тўпга "Боруссия" дарвозабони Кобель чиқиб борди, бироқ дарвозабон хатога йўл қўйди ва тўпни ўтказиб юборди, тўп тўғри бориб дарвоза тўридан жой олди!

13. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Бавария" учрашувда ҳисобни очди!

10. Энди ҳужум навбати "Бавария"га. Дэвиснинг дарвоза томон йўллаган зарбаси кучсиз чиқди.

7. Баҳснинг дастлабки дақиқаларида меҳмонлар фаоллик кўрсатишмоқда. "Боруссия" ҳужумчилари томонидан уюштирилган комбинацияни Ройс дарвоза томон зарба бериб, якунлади, рақиб ҳимоячилари тўп йўлига тўғоноқ бўлишди.

1. Ўйин бошланди!

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Учрашув Тошкент вақти билан 21:30 да бошланади. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика