UZ

Сўнгги янгиликлар

07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  1 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  11 01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  95 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  4 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  7 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  12

"Бавария" - "Боруссия" Д. Превью Янгиликлар

"Бавария" - "Боруссия" Д. Превью

Бир неча соатдан сўнг Бундеслиганинг энг машҳур клублари 122 маротаба ўзаро тўқнаш келади.

Мухлислар ушбу ўйинни "Реал" - "Барселона" учрашуви каби интиқлик билан кутишади. "Бавария" - "Боруссия" Д учрашуви учун аталган превьюни эътиборингизга ҳавола қиламиз.


Турнир жадвалидаги ҳолат

"Бавария" жорий мавсум ўтказган 10та учрашувининг 50%да ғалабага эришди. Жамоа 3 марта дуранг қайд этиб, 2та баҳсда мағлуб бўлди - уйда ва меҳмонда. Айниқса Франкфуртдаги омадсизлик жуда оғриқли бўлди. Мюнхенликлар энди тўртинчи ўринда ва етакчидан тўрт очко орқада.


Дортмунд ҳам ўз ўйинларининг ярмида зафар қучди. Бироқ мағлубият фақат бир марта содир бўлди. "Арилар" жадвалда учинчи ва етакчидан 3 балл кам тўплаган.


Муҳим маълумотлар

"Бавария"да бош мураббий йўқ

Немис гранди айни дамда жуда ноқулай вазиятда. Мюнхен клуби "Der Klassiker"дан олдин бош мураббий Нико Ковач билан хайрлашди.


Якшанба тонгида машғулот ўтказиб, футболчилар билан хайрлашмаган коуч, кечга яқин ўз хоҳишига кўра клубни тарк этди. Мюнхенликлар раҳбарлари аризани муаммосиз қабул қилишди, чунки Ковач билан ҳамкорликни давом эттиришдан мани йўқ эди.


Нико Ковач кетганидан кейинги дастлабки баҳсда - "Олимпиакос"га қарши ўйинда жамоадаги атмосфера жуда яхшилиги сезилди. Маълум бўлишича, футболчилар доим Ковачдан қутилганидан мамнун.


"Боруссия" сўнгги ҳафтада яхши формада

Дортмунддаги вазият "Бавария"никига ўхшаш. "Арилар" устози эҳтиёткор футбол учун танқидлар остида қолиб кетган.


"Боруссия" Робин Гуд каби очколарни "бечора" жамоаларга улашмоқда. Шунга қарамай, жамоа Люсьен Фавр кетадиган даражада ёмон ўйин кўрсатмаяпти. Дортмундликлар меҳмондаги сўнгги уч учрашувнинг барчасида зафар қучишди.


"Боруссия" ўтган тур Бундеслигада "Вольфсбург" устидан йирик ғалабага эришди. Кубокда Менхенгладбахнинг "Боруссия"сини таслим этишди. Чемпионлар лигасида эса "Интер"ни чиройли тарзда мағлубиятга учратишди. Айни дамдаги жамоанинг асосий етакчиси - Ашраф Ҳакими. У ўз қанотида фантастик ўйин кўрсатиб, ҳужумларда жуда яхши ҳаракат қилмоқда.


Меҳмонлар тўрт йилдан бери Мюнхенда омадсизликка учрашяпти

Бу баҳс "Боруссия" учун катта аҳамиятга эга. "Классикер" анчадан бери ўз мухлисларини кутилмаган натижалар билан хурсанд қилмаяпти. Дортмунд клуби тўрт йилдан бери Мюнхенда ҳеч нарса қила олмаяпти.


"Бавария" дортмундликларга қарши чемпионатда ўтказган уйидаги сўнгги тўртта баҳснинг барчасида зафар қучган. Тўплар нисбати 20-2. Бундан ташқари "арилар" 2014 йилдан буён жанубий ҳудудда ғалаба нималигини билмаяпти.


Роберт Левандовски собиқ клубига қарши ўтказган охирги 5та учрашувида 10та гол уришга муваффақ бўлди. Польяк бу жамоалар ўртасидаги тўқнашувларнинг энг яхши тўпурари ҳисобланади.


Ҳозир Дортмунд клуби учун жуда қулай вазият, чунки улар рақибга нисбатан яхшироқ формада. Аммо "Бавария" ҳар қандай вазиятда ҳам рақибнинг ҳаётини оғирлаштира олишини исботлаган.


Мезбонларда уч ҳимоячи йўқ

Бу баҳсда иккала жамоа ҳам оптимал таркибни майдонга тушира олмайди. Айниқса мезбонлар. Камдан-кам содир бўладиган воқеа, аммо "Бавария"нинг бирданига уч асосий марказий ҳимоячиси ўйнай олмайди.


Никлас Зюле анча олдин жароҳат олган ва у деярли мавсумни якунлаб бўлди. Лукас Эрнандес йил охиригача сафдан чиққан. Жером Боатенг эса қизил карточка олиб, 2та учрашув ўтказиб юборадиган бўлди. Бу йўқотишларни одатий деб бўлмайди.


Дортмундликларда вазият оғир эмас. Таркибда жароҳатланганлар деярли йўқ. Аммо мушак муаммолари туфайли баъзи ўйинчилар майдонга туша олмаслиги мумкин. Жейдон Санчо ва Марко Ройс фақат битта машғулотда иштирок этишди ва бу футболчилар бўйича қарор ўйиндан олдин қабул қилинади.


Тахминий таркиблар

"Бавария": Нойер, Дэйвис, Алаба, Мартинес, Павар, Алькантара, Киммих, Коман, Мюллер, Гнабри, Левандовски.


"Боруссия" Д: Бюрки, Шульц, Хуммельс, Аканжи, Пишек, Делейни, Витсель, Азар, Ройс, Ҳакими, Алькасер.



Мураббийлар фикрлари

Ханс-Дитер Флик: "Айни дамдаги асосий нишон "Боруссия"ни мағлуб этиш. Бу менга ва жамоага ўзгача куч бермоқда. Йигитлар тайёрлигини ҳис қиляпман. Қолгани қизиқ эмас".


Люсьен Фавр: "Уларда яхши ҳимоячилар етарлича. Сўнгги беш йилда Мюнхенда катта қийинчиликларга учрадик, аммо қўрқмаймиз".

Бавария

Роберт Левандовский - 17', Серж Гнабри - 47', Роберт Левандовский - 76', Матс Хуммельс - 80'

Бундеслига . 11-тур

09/11/2019, 22:30

0
:
4
Тугади

Боруссия Д

Стадион: Allianz Arena, 75000 томошабин

Бош ҳакам: Felix Zwayer

45'
90'
17'  Роберт Левандовский
17'  Бенжамен Павар
47'  Серж Гнабри
47'  Томас Мюллер
67'  Кингсли Коман
70'  Серж Гнабри (Филиппе Коутиньо)
72'  Леон Горецка (Тиаго Алькантара)
75'  Кингсли Коман (Иван Перишич)
76'  Роберт Левандовский
76'  Томас Мюллер
80'  Матс Хуммельс
90'  Йозуа Киммих
36'  Джейдон Санчо (Рафаэл Геррейру)
61'  Юлиан Вайгль (Пако Алькасер)
61'  Марио Гетце (Марко Ройс)
63'  Марко Ройс

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика