UZ

Сўнгги янгиликлар

20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  1 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  2 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  2 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  5 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  9 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  5 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  10 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  14 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  25 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  12

"Бавария" — "Барса"нинг даҳшатли туши: кетма-кет 5та мағлубият ва 19та ўтказиб юборилган гол Янгиликлар

"Бавария" — "Барса"нинг даҳшатли туши: кетма-кет 5та мағлубият ва 19та ўтказиб юборилган гол

Қачон реванш бўлади?

"Бавария" "ўлим гуруҳи"да ўзини жуда ҳам қулай ҳис қилмоқда — Мюнхен жамоаси иккинчи турда "Барселона" (2:0)ни мағлуб этди. Немислар деярли плей-оффда — улар гуруҳдаги энг қийин рақибларни мағлубиятга учратишди, олдинда "бечора" "Виктория" билан икки ўйин.



"Барселона" яна хафа — каталонияликлар кетма-кет учинчи йили "Бавария" билан ўйнамоқда ва кетма-кет учинчи йили ҳам муаммоларга йўлиқишмоқда.


"Барса" биринчи таймда яхши ўйнади, аммо кейин "Бавария" "қўшди"


Испанлар Мюнхенга 2020 йилдаги 2:8 ҳисобидаги мағлубият учун реванш олишга келишди. Даставвал улар жуда ажойиб кўринишди — Хави жамоаси хавфли вазиятлар содир этди, Роберт Левандовски эса собиқ жамоасига гол уришга яқин келди (ҳатто икки бор — биринчи таймда биргина унинг xG'си 0,54ни, бутун "Бавария"ники эса 0,32ни ташкил этди). Аммо, ўйин кейинчалик тенглашди ва танаффусга қадар ҳисоб очилмади.


Кийим алмаштириш хонасидан эса бошқача "Бавария" чиқиб келди — улар 54-дақиқадаёқ 2:0 ҳисобида олдинда боришаётган эди. Аввалига стандарт ёрдам берди: бурчак тўпидан сўнг Маркос Алонсо Люка Эрнандесни "қочириб юборди" ва "Атлетико" собиқ ўйинчиси боши билан гол урди.


ВИДЕО  ЕЧЛ. "Бавария" - "Барселона" 2:0


Иккинчи голни ҳам тезда уришди — мюнхенликлар катта тезлик билан олдинга ўтишди ва Лерой Сане ҳимоячилар орасида жарима майдончаси ичига кириб борди ва Марк-Андре тер Штегенни "хафа қилди". Леройда ЧЛдаги голлар сони 18тага етди — у ушбу натижа билан Роналдиньога тенглашди.


"Барса"ни ёмон кўринди деб бўлмайди — испанларда вазиятлар бўлди: масалан, Педри супер имкониятни йўққа чиқарди.


"Бавария" дарвозаси томон пенальти белгиланмади


"Барселона" вингери Усмон Дембелени жарима майдончаси ичида очиқдан-очиқ йиқитишди. Аммо, бу вазиятга ҳакамларга аралашишмади. Кўплаб экспертлар ва собиқ ҳакамлар ушбу вазиятдан юз фоизлик пенальти бўлганини таъкидлашди.



Шундай қилиб Мюнхенда навбатдаги мағлубият — энди 0:2 ҳисобида.


Хави бу мағлубиятга лойиқ эмаслигини таъкидлади:


"Биз "Бавария"дан яхшироқ эдик, аммо уларни жуда кўп бор кечирдик. Улар эса йўқ — барча фарқ шунда. Бизда 6-7та яққол голли вазиятлар бўлди, аммо биз гол урмадик.



Биринчи таймда устунлик тўлиқ биз томонда бўлди. Натижа ўйинда нима бўлганини англатмайди. Чемпионлар лигаси шундай. Агар рақибни кечирсанг, бунинг учун товон тўлайсан. Бу ўйиндан ижобий вазиятларни олишимиз керак деб ҳисоблайман. Натижа — салбий, шу сабаб биз хатолардан ўрганишимиз керак.


Ғалабага лойиқ эдик. Бу хатоларимиз сабаб лойиқ бўлмаган мағлубиятимиз бўлди. Биз ўрганишимиз ва ишлашда давом этишимиз керак".


"Бавария" — "Барса"нинг даҳшатли туши: уларни 2015 йилдан бери ютишолмаяпти


Сўнгги 9та ўйин — даҳшат:


❌2013 йил – 0:4


❌2013 йил – 0:3


❌2013 йил – 0:2


✅2015 йил – 3:0


❌2015 йил – 2:3


❌2020 йил – 2:8


❌2021 йил – 0:3


❌2021 йил – 0:3


❌2022 йил – 0:2


Жамоалар кетма-кет учинчи йили ЧЛда учрашишмоқда.


• Учрашувлардан биринчиси 2019/20 йилги ковид мавсумида рўй берди. "Бавария" ва "Барса" ярим финалда тўқнаш келишди, аммо ҳисоб 8:2 бўлди.


• Шундан сўнг ЧЛ-2021/22'да гуруҳдаги иккита ўйин. Каталонияликлар икки бор 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. 


• Сўнгги уч йилдаги тўплар нисбати даҳшатли — 16:2



• Қора серияга 2015 йилдаги ўйинни ҳам қўшиш мумкин — "Бавария" 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган, аммо ярим финалнинг биринчи ўйинида "Барса" кучлироқ бўлганди (3:0) ва финалга йўл олган эди.


• "Бавария" доим каталонияликлар учун ноқулай рақиб бўлган — ЧЛда 12та ўйиндаги 9та ғалаба ва битта дуранг.


• "Бавария"да эса барчаси тескари — "Барса" улар учун энг қулай рақиб. Энди мюнхенликларда каталонияликларга қарши 9та ғалаба бор — улар ЧЛда бундан кўп ҳеч кимни мағлубиятга учратишмаган. Ушбу ўйинлардаги тўплар нисбати 30-13'ни ташкил этади.


"Барселона" мухлислари реваншни 26 октябрда кутишлари мумкин.


 "Бавария" (Германия) – "Барселона" (Испания) 2:0

Голлар: 1:0 – 50 Эрнандес, 2:0 – 54 Сане.

"Бавария": Нойер, Павар (Мазрауи, 21), Эрнандес, Упамекано, Дэвис, Забитцер (Горетцка, 46), Киммих, Мюллер, Мане (Гнабри, 70), Сане (Тель, 80), Мусиала (Гравенберх, 80).

"Барселона": тер Штеген, Кунде, Кристенсен (Эрик Гарсия, 70), Араухо, Алонсо, Бускетс (Кессиэ, 80), Педри, Гави (де Йонг, 61), Левандовски, Дембеле (Фати, 80), Рафинья (Ферран Торрес, 61).

Огоҳлантиришлар: Забитцер (19), Бускетс (48), Киммих (74).

Бавария

Люка Эрнандес - 50', Лерой Сане - 54'

Лига Чемпионов - группа C . 2-тур

14/09/2022, 01:00

0
:
2
Тугади

Барселона

Стадион: Allianz Arena, 75000 томошабин

Бош ҳакам: Danny Makkelie

45'
90'
19'  Марсель Забитцер
21'  Бенжамен Павар (Нуссаир Мазрауи)
46'  Марсель Забитцер (Леон Горецка)
50'  Люка Эрнандес
50'  Йозуа Киммих
54'  Лерой Сане
54'  Джамал Мусиала
70'  Садио Мане (Серж Гнабри)
74'  Йозуа Киммих
80'  Лерой Сане (Матис Тел)
80'  Джамал Мусиала (Райан Гравенберх)
48'  Серхио Бускетс
61'  Гави (Френки де Йонг)
61'  Рафинья (Ферран Торрес)
70'  Андреас Кристенсен (Эрик Гарсия)
80'  Усман Дембеле (Ансу Фати)
80'  Серхио Бускетс (Франк Кессье)




Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика