"Бавария" "Атлетико" ўйинчисига қизиқмоқда
28 янв 2020 11:07
Янгиликлар
"Бавария" "Атлетико" ўйинчисига қизиқмоқда
"Атлетико" вингери Тома Лемар "Бавария" қизиқишларига сабаб бўлмоқда.
24 ёшли футболчининг ҳозирда "матрасчилар" таркибида ишлари яхши эмас, шу сабаб унинг жамоани тарк этиш эҳтимоли бор.
"Бавария" эса шу вазиятда франциялик футболчини ўз таркибига қўшиб олмоқчи. "Бавария"нинг ҳозирги таркибида тўртта франциялик ўйинчилар бор: Бенжамен Павар, Корентен Толиссо, Кингсли Коман ва Лука Эрнандес.
Лемарга бундан ташқари Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳам қизиқмоқда.
Лемар жорий мавсум "Атлетико" таркибида 21та ўйинда майдонга тушди.
Фикрлар