

Kicker нашрининг маълум қилишича, футболчи бошқа жамоага ўтишни режа қилмоқда. Унинг шартномаси келаси йил ёзда якунланади ва 34 ёшли футболчи янги шартнома имзолашдан мантиқ кўрмаяпти. Германиялик футболчи жорий мавсум Бундеслига баҳсларида атиги 169 дақиқа ҳаракат қилди.
Томас “Бавария” сафида 2009 йилдан бери ҳаракат қилади.



