Батшуайига Англия Премьер-лигасидан даъвогарлар бор
14 янв 2023 15:10
Янгиликлар
Батшуайига Англия Премьер-лигасидан даъвогарлар бор
Англия Премьер-лигаси клублари орасида "Фенербахче" футболчиси Миши Батшуайига қизиқиш билдираётганлари пайдо бўлди.
29 ёшли Бельгия терма жамоаси аъзоси Миши Батшуайи Туркия чемпионати вакили сафига кўчиб ўтганидан буён муваффақиятли ўйин кўрсатмоқда. Сўнгги бор Англия чемпионатининг "Кристал Пэлас" жамоасида ўйнаган футболчи жорий мавсумда 17 та ўйинда 11 та гол урди.
Батшуайининг "Фенербахче" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Унинг трансфер қиймати 10 млн еврони ташкил этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар