

Бу ҳақда Франция футбол федерацияси (FFF) расмий сайтида маълум қилинди.
Олдинроқ Зинедин Зидан миллий терма жамоанинг бош мураббийи этиб тайинланганди. Унинг штабига шунингдек, Давид Беттони, Ҳамиду Мсаиди, Грегори Дюпон, Стефан Планк, Фарид Табет ва Клеман Ибер кирди.
55 ёшли Бартез — жаҳон ва Европа чемпиони, “Марсель” таркибида Чемпионлар Лигаси ғолиби, “Манчестер Юнайтед” сафида икки карра Англия чемпиони, “Монако” билан икки карра Франция чемпиони ҳисобланади. У 2007 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган ва шундан бери мураббийлик амалиётига эга эмас эди.



