

Бу ҳақда Diario Sport ва Mundo Deportivo, шунингдек бошқа Испания нашрлари хабар тарқатмоқда. Хабарларга кўра, янги мураббий билан ярим йилга шартнома тузилган (журналист Жанлука Ди Марцио маълумотларига кўра, келишув битими 2,5 йилга имзолаган).
Сетьен “Барселона” бош мураббийи этиб тайинланганлиги ҳақида The Telegraph ҳам хабар берган.
Вальверде истеъфога чиқарилиб, ўрнига Сетьен тайинланганлиги ҳақидаги хабар бир неча соатлар ичида эълон қилиниши айтилмоқда. Бу борада барча жараёнлар ўз якунига етган ва клубнинг баёнот бериши кутилмоқда...



