UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  2 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  0 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  0 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  3 10:45Макс Доуман кечаги голидан сўнг АПЛ тарихига кирди  0 10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  5 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0 09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1 09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  8 08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  9 08:20Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:53Sofascore. "Манчестер Сити" дуранг ўйнаган баҳсда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:25Ўзбекистон Суперкубоги. Бугун Ўзбек "Эл Классико"си бўлиб ўтади  22 04:25Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эльче" 4:1. Арда Гюлер 70 метрдан гол урди  10 04:05АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1  1

"Барселона"нинг тестидан ўта оласизми? Янгиликлар

"Барселона"нинг тестидан ўта оласизми?

"Барселона"нинг "Атлетик"ка қарши Испания чемпионатининг 20-тур учрашувидан олдин, Каталония клуби расмий сайтида рақибга боғлиқ 10 та тест мухлисларга ҳавола этилди.

Сиз бу саволларга жавоб бера оласизми?

1. "Барселона" 2015 йилда "Атлетик" клуби билан беш маротаба тўқнаш келган. Натижа қандай бўлган?

а) Тўрт ғалаба ва бир мағлубият

b) Икки ғалаба, икки дуранг ва бир мағлубият

c) Уч ғалаба, бир дуранг ва бир мағлубият

2. Сўнгги мавсумда Камп Ноуда "Атлетик"га қарши баҳсда қандай ҳисоб қайд этилган?

a) 4-0

b) 2-0

c) 2-1

3. Ушбу ўйиндаги икки гол муаллифи ким?

a) Месси

b) Иньеста

c) Неймар

4. "Барселона" 2015/2016 мавсумни "Сан-Маме"да "Атлетик"ка қарши баҳс билан бошлаган. Ўша учрашув "Барселона" 1-0 ҳисобида ғалаба қозонган, ўша ягона гол муаллифи ким?

a) Неймар

b) Суарес

c) Месси

5. Ариц Адурис жорий мавсумда "Атлетик"нинг тўп урари ҳисобланади (11 та гол), баскларнинг иккинчи рақамли тўпурари ким?

a) Инаки Уильямс

b) Сусаета

c) Рауль Гарсия

6. "Атлетик"нинг қайси футболчиси Арда Туран рақамида ўйнайди?

a) Бенат

b) Микел Рико

c) Оскар де Маркос

7. "Атлетик" Испания Кубогининг чорак финалида "Барселона"га қарши ўйнайди. Басклар ушбу турнирнинг 1/8 финалида қайси клубни мағлуб этишди?

a) Эйбар

b) Вильярреал

c) Депортиво

8. "Атлетик" устози Эрнесто Вальверде "Барселона" сафида 2 мавсум ўйнаган, ўша йилларни аниқ айта оласизми?

a) 1988-1990

b) 1991-1993

c) 1987-1989

9. "Сан-Маме"дан "Камп Ноу"га ўтган сўнгги футболчи ким?

a) Ойер Оласабаль

b) Санти Эскерро

c) Мехо Кодро

10. "Барселона" 1992 йилда Европа Чемпионлар Кубогини қўлга киритган ва ўша жамоада "Атлетик"нинг 3 собиқ футболчиси ўйнаган. Улар кимлар?

a) Хосе Мари Бакеро, Чики Бегиристайн ва Субисаррета

b) Андони Гойкоэчеа, Хосе Мари Бакеро ва Субисаррета

c) Хулио Салинас, Алешанко ва Субисаррета


Жавоблар кейинроқ эълон қилинади.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика