

“Бу ҳақда гапириш осонмас. Аммо турмуш ўртоғим COVID-19 инфекцияси ташхиси билан, айни пайтда шифохонага ётқизилди. Биз шокдамиз. Унда ҳаммаси жойида эди..
Биз тестдан ўтдик. Қизим ва ўғлимда бу инфекция кузатилмади, аммо турмуш ғртоғимда ижобий хулоса берди. Энди бизга унинг олдига боришга ҳам рухсат йўқ ва бу энг оғири”, дея ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида изоҳ қолдирди собиқ футболчининг рафиқаси Ишил Речбер.
46 ёшли Речбер Туркия терма жамоасида майдонга тушиш борасида рекордчи ҳисобланади- 120 ўйин. У 2012 йилда “Бештикош” сафида футболчилик фаолиятини якунлаганди.



