"Барселона"ни италиялик мураббий бошқариши мумкин

Оқил Абдубарноев
8 фев 2024
Хави мавсум охирида жамоани тарк этишини эълон қилганидан кейин "Барселона" ўзига янги мураббий изламоқда.

Манбанинг хабарига кўра, сўнгги пайтларда "кўк-анорранглилар"ни бошқариш истагида бўлган мураббийлар сони анчагинани ташкил этади.

"Барселона"га таклиф қилинган мутахассислар орасида Антонио Конте ҳам бор, аммо каталонияликлар ҳали музокара борасида қадам ташлагани йўқ. "Кўк-анорранглилар" Германиядан мураббий таклиф қилишни афзал кўрмоқда.

"Барселона" ҳозирда Ла Лига турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Spanish Sport