"Барселона" "Ювентус" ярим ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи

Alisher
10 окт 2019, 15:12
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо "Барселона" қизиқишлари доирасида.

"Барселона" ёзда ҳам Рабьо билан шартнома имзоламоқчи эди, аммо якунда у "Юве"ни танлади.

Ярим ҳимоячи ҳозирча Турин клубида тўлақонли ўзини яхши ҳис қилмаяпти ва каталонияликлар айнан шу вазиятдан фойдаланиб колишмоқчи.

24 ёшли ўйинчи жорий мавсум "кекса синьора" таркибида 4та ўйинда майдонга тушди.

Эслатиб ўтамиз, Рабьо шу йил эркин агент мақомида Турин клуби билан шартнома имзолаган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Calciomercato