

Каталония клуби молиявий йил якунида (2022/23 йилги футбол мавсуми назар тутилган) солиқларни тўлашдан кейинги соф фойда 304 миллион еврони ташкил этганини эълон қилди, бу сумма раҳбарият кутганидан кўп бўлган.
"Барса" умумий даромад ва харажатларни ошкор этмади, бироқ операцион даромад 1,259 миллиард еврони, бу тоифадаги харажатлар эса 1,165 миллиард еврони ташкил қилганини қайд этди.
Клубнинг тижорат даромади аввалги даврга нисбатан 43 фоизга ошиб, 351 миллион еврони ташкил қилди. Ҳомийлардан тушган даромад деярли 200 миллион еврога етди.
Ҳисобот бизнеснинг барча йўналишлари бўйича ўсишни кўрсатади, клубнинг соф қарзи кетма-кет иккинчи йил пасайган.



