

Каталония клуби 23 ёшли Уругвай терма жамоаси ҳимоячиси билан музокараларни март ойи сўнггида давом эттиради.
Олдинроқ, Араухо "Барса"нинг икки таклифини рад этган эди.
Ўйинчининг ўзи "Барса"да кўра кўпроқ пул ишлаши мумкин бўлган "Манчестер Юнайтед" ва ПСЖнинг қизиқишига қарамай, "Камп Ноу"да қолишга қарши эмас.
Араухонинг "кўк-анорранглилар" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.



