"Барселона" янги дарвозабон изламоқда - рўйхатда уч номзод бор

Alisher
5 мар 2025, 17:59
"Барселона" раҳбарияти янги дарвозабон қидирмоқда.

"Кўк-анорранглилар" дарвозабонни яқин ўн йиллик учун ўз сафига қўшиб олмоқчи. Таъкидланишича, айни дамда "Барселона" шорт-листида уч нафар номзод бор: Барт Вербрюгген ("Брайтон"), Люка Шевале ("Лилль") ва Жоан Гарсия ("Эспаньол"). 

Қайд этилишича, танлов "Барселона"нинг молиявий ҳолати, шунингдек дарвозабонларнинг ички ҳолатига боғлиқ бўлади. 26-турдан сўнг Ханс-Дитер Флик шогирдлари Испания чемпионати турнир жадвалида 57 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Fichajes

Сўнгги янгиликлар

Барча ›