"Барселона" XXI асрда мезбон сифатидаги энг тезкор голни қабул қилиб олди

Оқил Абдубарноев
12 ноя 2023, 22:51
Испания чемпионатининг ўн учинчи туридан ўрин олган ўйинда "Барселона" ўз майдонида "Алавес"ни қабул қилди.

Учрашув Хави Эрнандес шогирдлари учун ёмон бошланди - каталонияликлар тезкор гол ўтказиб юборишди.

Ўйиннинг ўн саккизинчи сониясидаёқ “Алавес” ҳужумчиси Самюэль Омородион немислар дарвозабони Марк-Андре тер Штеген дарвозасини ишғол қилди. Маълум бўлишича, бу "Барселона"нинг йигирма биринчи асрда ўз уйида ўтказиб юборган энг тезкор голи ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Opta