UZ

Сўнгги янгиликлар

14:44"Реал"нинг 2025 йилнинг ёзидаги бош мақсади маълум  7 14:18"Реал"га клуб базасида Ла Лига чемпионлик кубогини топширишди. Жамоа бугун 36-титулини нишонлайди  6 13:40ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" - "Андижон" жамоаларининг ўзаро юбилей 50-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?  8 13:20"Бавария"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши деярли аниқ. Жамоа олдин у билан ЕЧЛни ютган  3 12:53Анчелотти ЕЧЛ финали олдида Лунин ва Куртуага мурожаат қилди  6 12:26"Пахтакор-79" жамоаси Биринчи лигадан четлаштирилди, клуб ўйинчилари лиганинг исталган бошқа жамоасига ўтишлари мумкин  2 12:01"Милан" 50 млн евролик трансферни амалга оширмоқчи  0 11:38Мбаппедан сўнг уч карра ЕЧЛ соҳиби ҳам ПСЖдан кетишини эълон қилди  4 11:15Мбаппе "Реал" деб Саудия Арабистонидаги 200 млн евро ва АПЛ клублари билан музокаралар ўтказишдан бош тортган  5 10:36«Ал Ҳилол» 60 миллионлик трансферга тайёргарлик кўрмоқда  0 10:10ПСЖнинг яна бир футболчиси беш йиллик фаолиятидан сўнг жамоани тарк этишини маълум қилди  1 09:44Тен Хаг «Манчестер Юнайтед» мухлислари ҳақида кескин фикр билдирди  24 09:18Про лигада мавсумдаги илк истеъфо содир бўлди  4 08:52Анчелотти Макроннинг Мбаппени Олимпиадага қўйиб юбориш ҳақидаги илтимосига муносабат билдирди  8 08:26Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20

"Барселона" "Хетафе" ва "Гранада" даражасида! Янгиликлар

"Барселона" "Хетафе" ва "Гранада" даражасида!

"Барселона" ушбу мавсумда вазиятлардан фойдаланиш борасида катта муаммоларга дуч келмоқда.

Жамоа Европанинг топ-лигаси 96 жамоаси ичида зарбалари голга айланиши борасида 58-ўринни эгаллаб турибди.

Ушбу мавсумда "Барселона" 275 зарба бериб, 31 марта гол урди. Шу орқали Хави жамоасига бир гол учун 8,87 зарба керак бўлмоқда. Бундай даврий ҳисоблашда "Барселона" "Хетафе" ва "Гранада" (9 зарбада 1 гол) жамоасидан пастроқ натижа қайд этмоқда.

Бу борадаги энг ёмон натижа 187 зарбада 9 гол урган "Клермон"га тегишли. Ўз навбатида Европанинг энг эффектив жамоаси "Жирона" бўлиб турибди. Уларга бир гол уриш учун 5 зарба кифоя қилмоқда.

Агарда дарвозага йўлланган аниқ зарбаларни инобатга олсак, Хави жамоаси 40-ўринни эгаллаб турибди. Уларга бир гол уриш учун 3,45та аниқ зарба керак бўлмоқда. Испанияда улардан ҳам яхшироқ натижа қайд этаётган жамоалар бор: "Хетафе" - 1 гол учун 3,48 зарба ва "Бетис" - 1 гол учун 3,32 зарба.

Бу жиҳатдаги энг ёмон натижа "Кельн"га тегишли. Уларга бир гол учун нақ 6,5 зарба керак бўлмоқда.

Агарда индивидуал натижаларни инобатга олсак, Роберт Левандовскига бир гол учун 2,62 зарба керак бўлмоқда. ЛаЛигада фақатгина Родриго (2,67) ва Иньяки Уильямс (3,13) каби футболчилар ундан юқорироқ кўрсаткич қайд этган.

Бу борадаги энг яхши натижа Жерар Моренога тегишли. Унга бир гол учун 1,5 зарба керак бўлмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика