UZ

Сўнгги янгиликлар

23:30Ривалдо ЕЧЛ финали ҳақида: "Боруссия Д" ғалаба қозонади"  8 23:22Расман: Килиан Мбаппе июнь ойида ПСЖни тарк этишини эълон қилди  9 23:09Бразилия термаси Америка кубоги учун қайдномасини эълон қилди. Рўйхатда Каземиро йўқ  3 22:42Хуммельс ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди. Матс Винисиусни ортда қолдирди  2 22:20Про лигада 7-тур ортда қолди. Турнир жадвали қандай кўринишда?  1 22:03Футзал бўйича Олий лига. "Oil Star" "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратиб, кумуш медалларга эга чиқди!  1 21:30ОФК Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказди. Катанец бу конференцияда кўриниш бермади  6 21:00Про лига. "Бухоро" йирик ҳисобда "Олимпик-MobiUz"ни мағлубиятга учратди  30 20:51Гнабри жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  2 20:35Ўша машҳур дўппи аукционда 50 миллион сўмга сотилди!  13 20:10"Арсенал" чемпионлик парадини режалаштирмоқда  10 19:52Про лига. "Арал" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  7 19:30Футзал бўйича Олий лига. 8 та гол урилган ўйинда "Металлург" "Бунёдкор"дан устун келди  0 19:06Бернардески "Торонто" билан шартномасини узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда  0 18:43Хави Симонс ПСЖга қайтмайди  8

"Барселона" "Хетафе" ва "Гранада" даражасида! Янгиликлар

"Барселона" "Хетафе" ва "Гранада" даражасида!

"Барселона" ушбу мавсумда вазиятлардан фойдаланиш борасида катта муаммоларга дуч келмоқда.

Жамоа Европанинг топ-лигаси 96 жамоаси ичида зарбалари голга айланиши борасида 58-ўринни эгаллаб турибди.

Ушбу мавсумда "Барселона" 275 зарба бериб, 31 марта гол урди. Шу орқали Хави жамоасига бир гол учун 8,87 зарба керак бўлмоқда. Бундай даврий ҳисоблашда "Барселона" "Хетафе" ва "Гранада" (9 зарбада 1 гол) жамоасидан пастроқ натижа қайд этмоқда.

Бу борадаги энг ёмон натижа 187 зарбада 9 гол урган "Клермон"га тегишли. Ўз навбатида Европанинг энг эффектив жамоаси "Жирона" бўлиб турибди. Уларга бир гол уриш учун 5 зарба кифоя қилмоқда.

Агарда дарвозага йўлланган аниқ зарбаларни инобатга олсак, Хави жамоаси 40-ўринни эгаллаб турибди. Уларга бир гол уриш учун 3,45та аниқ зарба керак бўлмоқда. Испанияда улардан ҳам яхшироқ натижа қайд этаётган жамоалар бор: "Хетафе" - 1 гол учун 3,48 зарба ва "Бетис" - 1 гол учун 3,32 зарба.

Бу жиҳатдаги энг ёмон натижа "Кельн"га тегишли. Уларга бир гол учун нақ 6,5 зарба керак бўлмоқда.

Агарда индивидуал натижаларни инобатга олсак, Роберт Левандовскига бир гол учун 2,62 зарба керак бўлмоқда. ЛаЛигада фақатгина Родриго (2,67) ва Иньяки Уильямс (3,13) каби футболчилар ундан юқорироқ кўрсаткич қайд этган.

Бу борадаги энг яхши натижа Жерар Моренога тегишли. Унга бир гол учун 1,5 зарба керак бўлмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика