UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15"Ювентус"да мураббий ўзгаради  0 20:08Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 1:0 (матнли трансляция)  8 19:40"Олтин тўп" учун курашда Беллингем иккинчи ўринда  9 19:30"Тоттенхэм" сўнгги тур олдидан икки асосий футболчисини йўқотди  0 19:20Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 0:0 (матнли трансляция)  22 19:02Германия терма жамоаси Еврога йўл оладиган дастлабки футболчиларни эълон қилди  0 18:39Хави Симонс "Барселона"га ўтишга тайёр  4 17:57Хато – "Арсенал" ҳимоясини кучайтириш учун устувор вазифа  2 17:07Нани турк клуби билан шартномасини бекор қилди  1 16:40Клопп, Ройс, Мбаппе ва бошқалар — ёзда бизни кутаётган "айрилиқлар"  6 16:17"Челси" Почеттинони истеъфога чиқармоқчи эмас  3 15:52"Бавария" икки футболчисининг кетишини эълон қилди  0 15:28ПСЖ Доннарумма билан шартномани узайтириш устида ишламоқда  1 15:00ПРЕВЬЮ. "Сурхон" ва "Динамо" жамоаларининг ўзаро 25-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?  4 14:50Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  2

"Барселона" "Хетафе" ва "Гранада" даражасида! Янгиликлар

"Барселона" "Хетафе" ва "Гранада" даражасида!

"Барселона" ушбу мавсумда вазиятлардан фойдаланиш борасида катта муаммоларга дуч келмоқда.

Жамоа Европанинг топ-лигаси 96 жамоаси ичида зарбалари голга айланиши борасида 58-ўринни эгаллаб турибди.

Ушбу мавсумда "Барселона" 275 зарба бериб, 31 марта гол урди. Шу орқали Хави жамоасига бир гол учун 8,87 зарба керак бўлмоқда. Бундай даврий ҳисоблашда "Барселона" "Хетафе" ва "Гранада" (9 зарбада 1 гол) жамоасидан пастроқ натижа қайд этмоқда.

Бу борадаги энг ёмон натижа 187 зарбада 9 гол урган "Клермон"га тегишли. Ўз навбатида Европанинг энг эффектив жамоаси "Жирона" бўлиб турибди. Уларга бир гол уриш учун 5 зарба кифоя қилмоқда.

Агарда дарвозага йўлланган аниқ зарбаларни инобатга олсак, Хави жамоаси 40-ўринни эгаллаб турибди. Уларга бир гол уриш учун 3,45та аниқ зарба керак бўлмоқда. Испанияда улардан ҳам яхшироқ натижа қайд этаётган жамоалар бор: "Хетафе" - 1 гол учун 3,48 зарба ва "Бетис" - 1 гол учун 3,32 зарба.

Бу жиҳатдаги энг ёмон натижа "Кельн"га тегишли. Уларга бир гол учун нақ 6,5 зарба керак бўлмоқда.

Агарда индивидуал натижаларни инобатга олсак, Роберт Левандовскига бир гол учун 2,62 зарба керак бўлмоқда. ЛаЛигада фақатгина Родриго (2,67) ва Иньяки Уильямс (3,13) каби футболчилар ундан юқорироқ кўрсаткич қайд этган.

Бу борадаги энг яхши натижа Жерар Моренога тегишли. Унга бир гол учун 1,5 зарба керак бўлмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика