"Барселона" Вейналдумга узоқ муддатли шартнома таклиф қилди

Alisher
11 мар 2021, 17:16
"Барселона" "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум билан шартнома имзолаш имконини қўлдан бой бермоқчи эмас.

"Кўк-анорранглилар" 30 ёшли футболчи борасида музокараларга киришди ва унга узоқ муддатли шартнома таклиф қилишди. Жоржиньо фаолиятини Каталония грандида давом эттиришга тайёр.

Голланднинг мерсисайдликлар билан тузган шартномаси жорий мавсумнинг сўнггига қадар мўлжалланган. Transfermarkt Вейналдумни 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Ярим ҳимоячи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 28та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Football Insider

Сўнгги янгиликлар

Барча ›