"Барселона" Вела вариантига қайтди

Alisher
22 янв 2020
"Лос Анжелес" форварди Карлос Вела "Барселона" қизиқишлари доирасида.

Каталония клуби 30 ёшли мексикалик ўйинчини ярим йилга ижарага олишни хоҳламоқда. Таъкидлаш керакки, Вела MLSнинг ўтган мавсумида тўпурар бўлган эди.

"Барселона" ҳозирда жароҳатланган Луис Суареснинг ўрнига ҳужумчи қидирмоқда.

Хабар берилишича, "кўк-анорранглилар" ўйинчини 25 миллион евро эвазига сотиб олиш вариантини ҳам ўрганишмоқда.

Вела ўтган мавсум MLSда 33та ўйинда майдонга тушиб, 36та гол ва 11та ассистга эришган.


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo