

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, 25 ёшли даниялик футболчига "Барселона" ва "Милан" клублари қизиқиш билдирмоқда. Икки клуб ҳам ўйинчи билан қишки трансфер ойнасидаги эҳтимолий трансфер борасида алоқага чиқди.
"Челси" ўйинчи билан янги шартнома имзолашга тайёр, аммо қарор футболчида қолмоқда.
Кристенсен жорий мавсум АПЛ доирасидаги 8та ўйинда майдонга тушди.



