"Барселона" ва "Милан" МЮ футболчисини бепул қўлга киритмоқчи

Aziz Tukhtamuradov
19 ноя 2021, 08:36
Ярим ҳимоячи Жесси Лингард катта эҳтимол билан "Манчестер Юнайтед"дан кетади.

ESPN маълумотига кўра, англиялик футболчига "Барселона" ва "Милан" томонидан қизиқиш бор. Улар келаси ёзда футболчини текинга ўз таркибларига қўшиб олмоқчилар. 

Лингардга шунингдек "Вест Хэм", "Ньюкасл", "Тоттенхэм" ва "Эвертон" каби жамоалар томонидан қизиқиш билдирилмоқда. 

28 ёшли Лингард Қатардаги ЖЧ олдидан доимий ўйин амалиётига эга бўлиш учун "Манчестер Юнайтед"дан кетишга рози.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: ESPN