"Барселона" ва "Манчестер Сити" ўйинчи алмашишлари мумкин

Alisher
11 апр 2020, 17:32
"Барселона" ва "Манчестер Сити" мавсум якунлангандан сўнг ҳимоячиларни алмашишлари мумкин.

Англияга Нелсон Семеду йўл олиши, қарама-қарши йўналишда эса Жоау Канселу Каталония клубига ўтиши мумкин.

Битим ташаббускори агент Жорже Мендеш ҳисобланади. Иккала клуб ҳам эҳтимолий алмашувларни ижобий баҳолайди.

Шунга қарамай "Барселона" "Сити"дан қўшимча пул олишни хоҳлашмоқда, чунки клуб Семедунинг нархини юқори баҳолайди.

Канселу жорий мавсум АПЛда "Сити" таркибида 11та ўйинда, Семеду эса Ла Лигада 21та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Diario Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›