"Барселона" ва "Боруссия" "Аякс" ўйинчиси Мазрауи учун курашади

Alisher
26 фев 2022, 10:40
"Аякс" ҳимоячиси Нуссаир Мазрауи ёзда клубдан кетиши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, 24 ёшли марокашлик футболчига "Барселона" ва Дортмунднинг "Боруссия" клуби қизиқиш билдирмоқда.

Клублар ўйинчи учун курашишга ва у билан эркин агент мақомида шартнома имзолашга тайёрлар.

Мазрауи жорий мавсум 27та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 4та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira