«Барселона» Умтитининг товон пулини 180 млн евро қилиб қўймоқчи

Narzulla Saydullayev
13 ноя 2017, 08:05
«Барселона» ўз ҳимоячиси Самюэль Умтитига янги шартнома таклиф қилмоқчи.
Айни пайтда у йилига 3 миллион евро маош олмоқда, бу жамоадаги энг кам маошлардан бири.

Француз футболчисининг товон пули айни пайтда 60 миллион еврога тенг. «Барселона» янги шартномага кўра унинг маошини ва товон пулини кўтармоқчи.

Умтитининг 2021 йилга қадар амал қиладиган шартномаси 1-2 йилга узайтирилади. Товон пули эса 180 миллион еврога тенглаштирилади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›