

Манбанинг хабарига кўра, Каталония клуби алмашинув кўринишидаги келишувга рози бўлган. "Барселона" "Вулверхэмптон"га пул тўлашга тайёр эмас, аммо вингер эвазига ўз ўйинчиларидан бирини Англия жамоасига юбориши мумкин.
Аввалроқ "Барселона" 26 ёшли Траорени 30 миллион еврога сотиб олишни режалаштирмагани ҳақида хабар берилганди.
"Барселона" январь ойи охирида Траорени "Вулверхэмптон"дан ижарага олганди. Футболчи жорий мавсумда барча турнирларда 15 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt.com портали футболчини 28 миллион еврога баҳолаган.



