“Барселона” Томас Мюллерни сотиб олмоқчи
26 фев 2014 12:27
Янгиликлар
“Барселона” Томас Мюллерни сотиб олмоқчи
“Бавария” ярим ҳимоячиси Томас Мюллер “Барселона” клуби қизиқиш доирасига тушиб қолди.
Каталонияликлар 24 ёшли Германия терма жамоаси ўйинчисини мавсум сўнгида сотиб олишмоқчи, деб хабар беради El Mundo Deportivo.
Манбаънинг хабарига кўра, “Барселона” клубининг янги президенти Жозеп Бартомеу Мюллер билан музокара олиб боришга рухсат берган.
Таъкидлаб ўтамиз, Мюллернинг “Барвария” билан тузган шартномаси 2017 йилда тугайди. Футболчининг тахминий трансфер нархи 45 миллион евро деб баҳоланмоқда.
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Фикрлар